2016
Барча ҳудудлар э-ҳукумат ахборот киоскалари билан таъминланади

2019 йилга қадар бутун Ўзбекистон бўйлаб фуқаролар учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)га уланиш имконини берувчи 2000 дона ахборот киоскаси ўрнатилади. Уларнинг 250 донаси шу йилнинг ўзида ишга тушиши лозим. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 16 августда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда Norma.uz.

Ахборот киоскалари турли жамоат жойлари, жумладан, почта бўлимлари, йирик савдо марказлари, ҳокимиятлар, вокзал ва аэропортларга ўрнатилади. Улар ёрдамида фуқаролар нафақат ЯИДХП маълумотларига эга бўлишлари, балки давлат ташкилотларига мурожаат қилишлари ҳам мумкин.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида йил охирига қадар синов режмида ЯИДХП фойдаланувчисининг шахсий ID-картаси жорий этилади. У орқали фойдаланувчи ахборот киоскасида осонлик билан идентификациядан ўта олади.

Шунингдек, фойдаланувчилар ўз электрон рақамли имзосини сақлаши мумкин бўлган булутли сервердаги ягона «омбор» ҳам ишлаб чиқилмоқда. Ахборот киоскалари фойдаланувчиси электрон рақамли имзосини USB-ташувчиларда ҳам олиб юриш имкониятига эга.

Create your account and start acting!
do it