2016
Ҳужжатлар

Интернет-лойиҳаларини яратиш бўйича тадбирлар жараёнида концепцияни ишлаб чиқиш муҳим босқичлардан бири ҳисобланади. Айнан шу босқичда янги интернет-ресурснинг мақсадлари шакллантирилади ва қайд этилади, уларнинг муваффақияти стратегияси шаклланади, лойиҳа информацион структураси ва функционали тавсифланади. Концепция сайтни ишлаб чиқиш техник топшириғини тайёрлаш учун асос ҳисобланади.

Концепцияни ишлаб чиқиш босқичига кўриб чиқилаётган муаммо, мавзу бўйича етакчи дунё тажрибаси ҳамрох бўлиши керак.

Таҳлил жараёнида кўрилаётган соҳадаги етакчи чет эл ахборот ресурслари аниқланади.

Кўриб чиқилаётган муаммони ечишда уларнинг тажрибаси шунингдек, ушбу масала, мавзу бўйича тадқиқотларда олинган статистик маълумотлар таҳлил қилинади.

Концепцияда кейинги ривожланишнинг конкрет йўллари аниқланиши, ушбу соҳани янада ривожлантириш учун қондириш муҳим бўлган талаблар таклиф этилиши мумкин.

 

Батафсил таҳлил ўтказилгандан сўнг янги интернет-лойиҳанинг концепцияси ишлаб чиқилади:

  • ечилиши ресурсга юклатилган мақсад ва вазифалар, янги ресурс ёрдамида ечилиши мумкин бўлган масалалар аниқланади;
  • ушбу интернет-ресурс йўналтирилган мақсадли гуруҳлар санаб ўтилган бўлиши керак;
  • мақсадли аудитория фойдаланиши мумкин бўлган сервислар тўғрисида ахборот. Қайта алоқа керакми, агар керак бўлса, нега ва қандай амалга оширилади;
  • киришлар сони, маълумотлар базаси ҳажми, контент янгиланиши частотаси каби интернет-ресурсга қўйиладиган миқдорий талаблар;
  • ресурснинг ғояси ва ахборот сиёсати шакллантирилади;
  • сайтнинг логик структураси яратилади;
  • ресурс иши техник принцплари таърифланади;
  • ресурсларни бошқариш схемаси ишлаб чиқилади;
  • сайтни ривожланиши стратегияси кўзда тутилган бўлиши керак;
  • ресурснинг мумкин бўлган вариантлари ва янгилаш прогнозлари аниқланади.

Концепция асосида дастурчи учун аниқ шакллантирилган вазифани ўзида мужассамлаштирган техник топшириқ ишлаб чиқилади. ТТ интернет ресурсга қўйиладиган техник талабларга асосланган ресурс структураси ва функционалининг батафсил таърифини ўзида мужассам этиши керак.

 

Сайтнинг архитектурасини ва дастурий таъминотини лойиҳалаштиришда ахборот ресурсини ишлаб чиқишга қўйиладиган талабларга жавоб берувчи қуйидаги асосий принципларни қўллаш лозим:

Масштаблилиги – сайт замонавий технологиялардан қўлланилган ҳолда ишлаб чиқилиши керак, замонавий платформаларда (ОТ, МББТ) қурилиши керак.

Сайт кўп фойдаланувчилар кириши учун мўлжалланган ва куну тун (24/7) ишлаб туриши керак, ҳамда чекланмаган миқдордаги фойдаланувчилар ишлашини қўллашни таъминлаши керак.

Интеграллашуви – ташқи тизимларни интеграциялаш учун сайт API ни таъминлаш имкониятига эга бўлиши керак.

Ахборот хавфсизлиги – сайт ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Эгилувчанлик ва такомиллашиши – тизимга унинг ишлашини бузмаган ҳолда янги функцияларни қўшиш имкониятини назарда тутиши керак.

Ишончлилиги – тизим таркибидагиларнинг резерв нусҳасини, маълумотлар базасини логик бутунлигини йўқотмаган ҳолда бузилиш ва авариядан сўнг қайта тикланишини, бузилишдан ёки бошқа режалаштирилмаган тўхташлардан сўнг маълумотларни қайта ишлашни бутунлигини қўллаб-қувватлаш учун процедураларни таъминлаши керак.

Масштаблилик – сайт чекланмаган сондаги иштирокчилар ишини қўллаб туриши керак.

Модулнинг мавжудлиги – сайт ўзаро ҳаракатланувчи, сайт функцияларини амалга оширувчи, дастурий таъминотнинг стандарт комплексини созлаш орқали қуриладиган алоҳида модуллардан иборат бўлиши керак. Сайт модули таркиби ташкилот ягона принцпларига риоя қилган ҳолда тўлдирилиши мумкин.

Мижоз интерфейси – мижоз интерфейси қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • барча асосий функциялар ва ҳаракатлар компьютер оддий фойдаланувчисига тушунарли бўлиши керак;
  • саҳифалар, меню, тугмалар ва бошқа бошқарилувчи ахборотлар жойлашуви ва дизайни Интернет-сайтларнинг қурилиши бўйича usability қоидаларига мувофиқ равишда лойиҳалаштирилиши керак.

 

Сайт фойдаланувчиларга интерактив режимда қуйидаги имкониятларни тақдим этиши керак:

  • ахборот ресурслари (бўлимлари) билан ишлаш;
  • сайтда жойлаштириладиган информацион хабарлар, ҳужжатлар, маълумотли ва бошқа материалларга обунани расмийлаштириш;
  • қизиқтирган саволларни бериш ёки ахборот тақдим этиш учун сўровларни амалга ошириш;
  • сўровларда ва анкеталашда иштирок этиш;
  • сайт ахборот ресурслари бўйича ахборот қидирувини амалга ошириш;
  • сайт иши бўйича ўз фикр мулоҳазаларини қолдириш.

 

Веб-сайтларда жорий этиш маъқулланади:

  • веб сайт бўйича қидирув;
  • имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайликларни тақдим этиш (контрастни қўшиш, шрифтни катталаштириш, овозли кузатув ва бошқа функциялар);

Танловда иштирок этиш учун дастурчи Портфолио (ишлаб чиқилган сайтлар рўйхати), жумладан Интернет тармоғи миллий сегментида ишлаб чиқилган камида иккита сайтни тақдим этиши керак. IT соҳасида бир йилдан кам бўлмаган тажрибага эга бўлиши керак, шунингдек, дастурчилар миллий реестрига кирган бўлиши керак.

1. Техник топшириқда фойдаланиладиган терминлар

2. Умумий қоидалар 

2.1. Сайт номи 

2.2. Сайт яратилишига асосланган ахборот 

2.3. Тизимни яратиш бўйича ишларнинг тузилиши ва таркиби

2.4. Сайт яратиш бўйича ишлар натижаларини расмийлаштириш тартиби ва ҳайъатга тақдим этиш

3. Сайтнинг белгиланиши ва яратиш мақсадлари

3.1. Сайт яратиш мақсадлари

3.2. Сайт ёрдамида ечиладиган масалалар

4. Сайтга ва дастурий таъминотга қўйиладиган талаблар

4.1. Сайт дастурий таъминотига қўйиладиган талаблар

4.2. Саҳифаларни безатиш ва версткасига қўйиладиган умумий талаблар

4.3. Сайт билан ишловчи персоналнинг сони ва малакасига қўйиладиган талаблар

4.4. Маъмурлаш тизимига қўйиладиган талаблар

5. Сайт структураси

6. Сайтнинг турли тиллардаги версиялари 

7. Фойдаланувчилар гуруҳлари

8. Сайт дизайни

9. Сайт бўйича навигация 

9.1. Асосий навигацион меню

9.2. Сайт бўйича қўшимча навигация 

10. Сайт саҳифаларини таърифлаш

10.1. Статистик саҳифаларни таърифлаш

10.2. Динамик саҳифаларни таърифлаш 

11. Сайт функционали

12. Сайт контенти ва тўлдириш 

12.1. Сайт учун материалларни тақдим этиш формати 

13. Қўшимча ахборот 

14. Ишларни назорат қилиш ва қабул қилиш тартиби

Ишни бошлаш учун рўйхатдан ўтинг!