2016
Танлов ҳақида

«Янги Интернет ташаббуси» Танлови


Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги, Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини (АТК) ривожлантириш Фонди кўмагида ҳамда  UZINFOCOM Маркази ва бошқа ташкилотларнинг ташаббуси билан «Янги Интернет ташаббуси» Танлови йўлга қўйилганлиги эълон қилинмоқда.


Танловнинг асосий мақсади – Интернет тормоғининг миллий сегментини ривожлантириш, фойдали ва янги интернет-манбаалар миқдорини ошириш, янги интернет-манбаалар яратиш борасида барча қизиққан шахслар ва иқтидорли ёшларга сифатли манбааларни ишлаб чиқаришда керакли шароитларни яратиш  имкониятларни тақдим этишдан иборат.
 

Мазкур Танлов 2016 йил 15 августдан иш бошлайди. Унда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи, ариза бериш пайтида тўлиқ 18 ёшга тўлган барча жисмоний шахслар, ҳамда ишчи гуруҳлар ва юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.
 

Саралаш босқичида иштирок этиш учун аризаларни 2016 йил 5 ноябрь кунига қадар танловнинг расмий сайти www.internet-tashabbus.uz  ёки қуйидаги электрон манзилга юбориш мумкин: tanlov@uzinfocom.uz.
 

 

Ишни бошлаш учун рўйхатдан ўтинг!