2016
Кўпгина илтимосларга кўра ариза топшириш муддати 2016 йил 5 ноябргача узайтирилганлигини маълум қиламиз

Кўпгина илтимосларга кўра «Янги интернет ташаббуси 2016» Танлови 2016 йил 5 ноябргача узайтирилди. Сиз ўз ғоянгизни концепция кўринишида 2016 йил 5 ноябрь соат 10.00 гача юборишингиз мумкин. Шунингдек, концепция билан бирга тақдимотингизни (презентация) юборишингиз шарт (презентация намунаси “Ҳужжатлар” бўлимида жойлаштирилган).

Ҳайъат аъзоларига тақдим этиладиган рўйҳатга презентацияси мавжуд бўлган иштирокчилар киритилади.

Тақдимот ўтказиши режалаштирилган дастлабки иштирокчилар рўйхати 2016 йил 5 ноябрда Танловнинг расмий сайти internet-tashabbus.uz да эълон қилинади.

2016 йил 7 ноябрдан 9 ноябргача соат 14.00 дан 18.00 гача ишторокчилар Ҳайъат аъзолари олдида ўз презентациялари билан иштирок этишади.

Create your account and start acting!
do it